Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

BBC: Украина дронлари Россия авиабазаларига оммавий ҳужум уюштирди

BBC: Украина дронлари Россия авиабазаларига оммавий ҳужум уюштирди

Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) исмини ошкор этмаган манбасига кўра, якшанба куни амалга оширилган дронлар ҳужуми натижасида Россиянинг 40 дан ортиқ ҳарбий самолётига, жумладан А-50, Ту-95 ва Ту-22 М3 русумидаги самолётларга зарар етган. Ҳозирча бу маълумотлар мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

BBC маълумотларга кўра, бу махсус операция “Ўргимчак тўри” деб номланган ва унга шахсан Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк бошчилик қилган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.

Видеолардан бирида воқеа гувоҳи Оленегорск яқинидаги юк машинасидан дронлар учиб чиққанини айтади. Ҳуқуқ-тартибот органларига яқин Baza Telegram-каналининг ёзишича, юк машинаси ҳайдовчиси ўлик ҳолда топилган.

Киритилди: 20:21 01.06.2025. Ўқилди: 1111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!