Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 3 нафар ёш бола ҳам бор. Бундан ташқари, отишмада 14 киши яраланган. Ҳозирча отишмага нима сабаб бўлгани номаълум ва ҳеч ким қўлга олинмаган.
Полиция вакили Атленда Матенинг маълум қилишича, шанба куни эрта тонгда камида уч нафар қуролланган шахс ЖАР пойтахти Преториянинг ғарбий қисмидаги Солсвилл ҳудудида жойлашган ҳостелга бостириб кириб, одамлар гуруҳига тартибсиз равишда ўқ узишни бошлаган.
Жанубий Африка Республикаси дунёда қотиллик даражаси энг юқори бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланиб, ҳар 100 минг аҳолига 45 нафар қотиллик ҳолати тўғри келади. 2025 йилнинг апрел–сентябр ойларида мамлакатда ҳар куни ўртача ҳисобда 63 киши ўлдирилган.