Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

BBC: Буюк Британиянинг Лейбористлар партияси собиқ етакчиси Жереми Корбин янги сўл қанот партия тузишини эълон қилди

BBC: Буюк Британиянинг Лейбористлар партияси собиқ етакчиси Жереми Корбин янги сўл қанот партия тузишини эълон қилди

Нашрнинг хабар беришича, Корбин янги партия ташкил этилиши ҳақидаги баёнотни 31 ёшли Зара Султана билан биргаликда эълон қилди. Султана ҳам собиқ лейборист ҳисобланади.

76 ёшли Корбин 1983 йилдан бери Қуйи палата (Парламент) аъзоси бўлиб келмоқда. У Лейбористлар партиясига 2015–2020 йилларда раҳбарлик қилган. Партия етакчилигига Кир Стармер келганидан кейин, Корбин аввал фракциядан, кейинчалик эса партиянинг ўзидан ҳам чиқариб юборилган. Бу партиянинг мўътадил марказчи-сўл йўналишга қайтиш жараёни доирасида юз берди. Корбин эса радикал сўл қарашларга эга сиёсатчи ҳисобланади.

Киритилди: 12:43 25.07.2025. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!