Буюк Британия ва Германия биргаликда 2000 километрдан ортиқ масофага учадиган қурол яратади.
Бу ҳақда 15 май куни Буюк Британия ҳукумати расмий сайтида хабар берилди.
"Лойиҳа 2024 йилда қабул қилинган Лондон ва Берлин ўртасидаги мудофаа келишуви асосида амалга оширилади. Янги қурол Буюк Британия томонидан яратиладиган энг илғор тизимлардан бири бўлади", дея таъкидлади Британия ҳукумати.
Буюк Британия мудофаа вазири Жон Ҳили ва унинг германиялик ҳамкасби Борис Писториус Берлиндаги учрашув чоғида янги лойиҳа ҳақида эълон қилишади.
Лойиҳанинг амалга оширилиш муддати ва бюджети ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмаган.