Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

BBC: АҚШ Олий суди Трампнинг туғилиш ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни чекловчи фармони қонунийлигини кўриб чиқади

BBC: АҚШ Олий суди Трампнинг туғилиш ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни чекловчи фармони қонунийлигини кўриб чиқади

Қарийб 160 йил аввал АҚШ Конституциясига киритилган 14-тузатиш мамлакат ҳудудида туғилган ҳар қандай шахс – фақат дипломатлар ёки хорижий ҳарбий хизматчилар фарзандларидан ташқари – автоматик тарзда АҚШ фуқароси ҳисобланишини белгилайди.

BBC ёзганига кўра, Доналд Трамп президентлик лавозимига киришган биринчи куниёқ, Қўшма Штатларда ноқонуний равишда яшаётган ота-оналардан туғилган болаларга туғилиш ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Судларга берилган шикоятлардан сўнг, бир нечта федерал судялар мазкур фармонни Конституцияга зид, деб топди ва икки апелляция суди ҳам бу қарорни тасдиқлади.

Шундан кейин президент Трамп ишни АҚШ Олий судига олиб чиқди. Олий суд июн ойида президент фойдасига қарор қабул қилиб, қуйи инстанция судлари томонидан қўлланган тақиқ “уларнинг ваколатидан ташқари” эканини маълум қилди.

Айни пайтда Олий суд ишни моҳиятан кўриб чиқиш санасини ҳали белгилагани йўқ.

Pew Research Center маълумотларига кўра, 2022 йилга келиб АҚШда ноқонуний муҳожирлардан туғилган 1,2 миллион бола туғилиш ҳуқуқи асосида АҚШ фуқаролигини олган.

Киритилди: Бугун 13:56. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!