Baza нашри хабарига кўра, "Хивус" кемаси 14 нафар йўловчини ташиётган бўлган. Катер қирғоқдан тахминан 30 метр узоқликда, "Черепаха" (Тошбақа) қояси яқинида ағдарилиб кетган.
Нашрнинг ёзишича, 10 киши қутқариб қолинган, уларда тананинг ўта совиб кетиши аломатлари кузатилмоқда. Бир киши касалхонага ётқизилган.
Baza ва 112 телеграм каналларининг ёзишича, тўрт киши сув остида қолмоқда. Mash интернет-нашри уларнинг чўкиб кетгани ҳақида хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, сувга чўкиб кетган тўрт кишини қидириш ишлари давом этмоқда.