Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Байденнинг соғлиғи ва у имзолаган ҳужжатларнинг қонунийлиги бўйича текширув ўтказилади

Байденнинг соғлиғи ва у имзолаган ҳужжатларнинг қонунийлиги бўйича текширув ўтказилади

Трамп Байденнинг соғлиғи ва у имзолаган ҳужжатларнинг қонунийлиги бўйича текширув ўтказишни буюрди – Bloomberg.

Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти Доналд Трамп Жо Байден маъмурияти ходимларининг унинг саломатлиги ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликдан яшириш мақсадида тил бириктирган ёки йўқлигини ҳамда президентнинг рухсатисиз автоматик имзодан фойдаланиб, бирор ижро чоралари кўрилгани эҳтимолини текширишни топширди, деб ёзади нашр.

"Қарорлар қабул қилиш жараёни ва ҳатто бу қарорлар унинг номидан амалга оширилаётгани ҳақида Байденнинг хабардорлик даражаси бўйича жиддий шубҳалар мавжуд", — дея фикр билдирган Трамп.

Жо Байден эса президентлик даврида барча қарорларни шахсан ўзи қабул қилганини таъкидлади ва Трамп бу орқали омманинг эътиборини ўзининг “ҳалокатли солиқ қонунчилиги”дан чалғитишга уринаётганлигини билдирди.

Аввалроқ Жо Байден ҳақидаги китоб муаллифи Қўшма Штатларнинг собиқ президенти соғлиғи туфайли амалда мамлакатни бошқармаганини, буни унинг ўрнига маслаҳатчилари, турмуш ўртоғи ва ўғли Ҳантер амалга оширгани ҳамда улар ҳақиқий вазиятни яширганини маълум қилганди.

Киритилди: 21:00 05.06.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!