Newsweek нашрининг ёзишича, АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден ўз хотиралар китобида Владимир Зеленскийни қаттиқ танқид қилган.
Байденнинг таъкидлашича, Украина раҳбарининг актёрлик тажрибаси оммавий сиёсатда қўл келган бўлса-да, юзма-юз суҳбатларда у ўзини ношукур, инжиқ ва ўжар тутган.
Хусусан, собиқ президент Зеленскийнинг кўрсатилаётган ёрдамни етарлича қадрламасдан, Вашингтондан тинимсиз янги қуроллар ҳамда молиявий маблағ талаб қилаверганидан норози бўлганини ёзган.