АҚШ ва иттифоқчилар Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечишга қодир эмаслар ва Киевга ёрдам беришда давом этишлари керак . Бу ҳақда Америка президенти Жо Байден Давлат департаментида ташқи сиёсат бўйича якуний нутқи чоғида маълум қилди , деб ёзади “РИА Новости” .
Давлат раҳбарининг фикрича, Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш зарур. “Биз кета олмаймиз. Биз нафақат Европада, балки Осиёда биринчи марта Украинани қўллаб-қувватлаш учун 50 та давлатни бирлаштирдик”, — дея қўшимча қилди у.