Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байден Украинага ҳарбий пудратчилар юборди

 Байден Украинага ҳарбий пудратчилар юборди

Россия-Украина уруши бошланганидан бери биринчи марта АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти америкалик ҳарбий пудратчиларни Украинага юборишга қўйилган сўзсиз тақиқни бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда 8 ноябрь куни CNN ва Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Пудратчилар Пентагон Украинага етказиб берган қуролларни, жумладан Patriot ҳаво мудофаа тизимлари ва F-16 қирувчи самолётларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Манбаларнинг аниқлик киритишича, уларнинг сони оз бўлади, улар фронт чизиғидан узоқда жойлашган ва жанговар ҳаракатларда қатнашмайди.

«Украинадаги кам сонли пудратчилар фронт чизиғидан узоқда техник хизмат кўрсатадилар, агар шикастланган бўлса, АҚШ томонидан тақдим этилган ускуналарни тезда таъмирлашга ёрдам беради ва зарур техник хизмат кўрсатади», деди аноним АҚШ расмийси Reuters агентлигига.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили CNN билан суҳбатда F-16 ва Patriot каби баъзи узатилган тизимларга хизмат кўрсатиш махсус билим талаб қилишини таъкидлади. 2024 йил бошида Украина томонидан қабул қилинган Ф-16 қирувчи самолётлари мунтазам техник хизмат кўрсатишни талаб қилади.

Доналд Трамп 2025 йил январида президентликка инаугурация қилинганидан кейин ҳам бу амалиётни давом эттирадими ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас.

Киритилди: 23:36 09.11.2024. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!