The Wall Street Journal нашри АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Саудия Арабистонига қурол сотишга қўйилган тақиқни бекор қилгани ҳақида хабар берди.
Газетанинг ёзишича, яқин ойларда АҚШ Саудия Арабистонига қиймати 750 миллион доллардан ортиқ бўлган бомбалар етказиб беради, булар орасида 3 мингта кичик диаметрли бомба ва 2021 йилда етказиб берилиши тўхтатилган 7,5 мингта Paveway IV бомбаси бўлади.
Хабарларга кўра, қурол-яроғлар Оқ уйнинг Ар-Риёдни ўзига жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини таъкидлайди. Америкаликлар нефтга бой қироллик билан яқинроқ алоқалар маъмуриятнинг сўнгги ойларида дивидендлар беришига умид қилмоқда.