Жо Байден Лионель Мессига Озодлик президент медалин топширади.
Тақдирлаш бугун бўлиб ўтади. Озодлик президент медали - АҚШнинг икки олий фуқаролик мукофотларидан бири ҳисобланади.
Дунёнинг энг кўп соврин ютган футболчиси "Интер Майами"да тўп тепади. Оқ уй аргентиналикнинг хайрия ишларини эътироф этиб, унга мукофот топширади.
"Месси Leo Messi жамғармаси орқали бутун дунё бўйлаб болалар учун соғлиқни сақлаш ва таълим дастурларини қўллаб-қувватлайди ва UNICEFнинг яхши ният элчисидир", дейилади Оқ уй баёнотида.