«Мен Россия президенти Владимир Путин билан музокарага тайёр эмасман, ҳозирча у билан гаплашишга жиддий сабаб йўқ».
Бу ҳақда АҚШ президенти Жозеф Байден Вашингтондаги НАТО саммитидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
“Мен келишувга эриша олмайдиган дунё етакчиси йўқ ва мен Путин билан музокара олиб боришга тайёр эмасман. Бунинг учун у хатти-ҳаракатларини ўзгартириши керак ", деди Байден.
Шу билан бирга, Байден Россия президенти қўнғироқ қилса, у билан гаплашишга тайёрлигини таъкидлади.