Байден Европа етакчилари билан Киевни қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
"АҚШ президенти Жо Байден шу ҳафта Германияга амалий ташрифи чоғида Европа етакчилари билан учрашиб, Украинани қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда", деб хабар бермоқда CNN режалардан хабардор уч Ғарб расмийсига таяниб.
Қайд этилишича, Байден Германияда канцлер Олаф Шолц, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашади.
Аввалроқ, тўрт давлат етакчилари Украина президенти Володимир Зеленский билан Германиянинг “Рамштайн” авиабазасида учрашишни режалаштирган эди, бироқ Байден АҚШга яқинлашаётган “Милтон” тўфони туфайли расмий сафарини қолдирганидан сўнг учрашув бекор қилинди.