2021 ва 2023 йиллар оралиғида ҳар йили ўртача 2,4 миллион киши Қўшма Штатларга келган.
Бу ҳақда The New York Times нашри АҚШ Конгрессининг Бюджет бюросига таяниб хабар берди.
“Йиллик “соф миграция” – мамлакатга кирганлар сонидан чиқиб кетаётганлар сони – 2021-2023 йиллар оралиғида йилига ўртача 2,4 миллион кишини ташкил этди”, деб ёзади газета.
Шу тариқа, президент Жо Байден ҳокимият тепасида экан, газета ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатга 8 миллиондан ортиқ одам келган. Таъкидланишича, ушбу вақт оралиғида АҚШга иммигрантларнинг келиши рекорд даражада юқори бўлган.
Бундан ташқари, статистик маълумотларга кўра, 2021 йилдан буён мамлакатга келган муҳожирларнинг қарийб 60 фоизи буни қонуний рухсациз амалга оширган.
Аниқлик киритилишича, 2023 йилда АҚШ аҳолисининг 15,2 фоизи хорижда туғилганлар бўлган. Аввалги рекорд 1890 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда АҚШда аҳолининг 14,8 фоизи туғилмаган.
Нашр таҳлилига кўра, иммиграциянинг бундай ўсишининг асосий сабаби Байденнинг юмшоқ иммиграция сиёсатидир. Бунга Венесуела, Украина ва Гаитидаги инқирозлар ҳам таъсир кўрсатди, бунинг натижасида ушбу мамлакатлар фуқаролари АҚШга тобора кўпроқ кўчиб ўтишни бошладилар, шунингдек, Америка чегарасига етиб боришга ёрдам берадиган контрабанда тармоқларининг ривожланиши.
2023 йил ҳолатига кўра, Қўшма Штатларда тахминан 335 миллион киши яшаган.