АҚШ президенти Жо Байден айни дамда Африкага илк расмий сафарида. Бу унинг АҚШ президенти сифатидаги хорижга сўнгги сафари бўлиши мумкин.
Америка етакчиси Анголага ташрифи чоғида шоҳсупанинг икки паст поғонасидан бирида қоқилиб кетишига сал қолди. Африкалик ҳамкасби Байденни шармандаликдан қутқариб қолди. Кейин АҚШ президенти оломонга мурожаат қилишга қарор қилди.
«Биласизми, Ангола жонли шаҳар! Эҳ, қаранг, бу шаҳар эмас. Мен биламан, бу шаҳар Ангола эмас, лекин Анголада жонли шаҳар!» - деди Жо Байден.