АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден 13 ноябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда сайловда ғалаба қозонган Дональд Трамп билан нималар ҳақида гаплашишни режалаштираётганини маълум қилишдан бош тортди.
"Байден чоршанба куни Трампга нима айтишни режалаштираётгани ҳақида сўралганда жавоб бермади," - дея маълум қилди РИА Новости Оқ уй журналистлари гуруҳига таяниб.