Бугун 2 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бахтиёр Саидов ИҲТ Бош котиби билан учрашди

Бахтиёр Саидов ИҲТ Бош котиби билан учрашди

Шу йилнинг 27 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Асад Мажид Хон жаноблари билан учрашди.

Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

Учрашувда ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” мавзусидаги ИҲТ 16-саммити ташкилот даражасини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ИҲТ доирасидаги ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш, самарали ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини ишлаб чиқиш зарурлиги, бўлажак тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Киритилди: 10:02 28.10.2024. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!