Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Башар Асад режими ўз жиноятларини яшириш мақсадида икки йил давомида жасадларни оммавий қабрдан бошқа жойга кўчирган — Reuters

Башар Асад режими ўз жиноятларини яшириш мақсадида икки йил давомида жасадларни оммавий қабрдан бошқа жойга кўчирган — Reuters

Агентликнинг сунъий йўлдош тасвирларига таяниб хабар беришича, мазкур оммавий қабрлар Дамашқнинг шимоли-шарқида жойлашган Ал-Қутайфа шаҳри яқинида бўлган. Мазкур ҳудудда 2012 йилдан бошлаб Суриядаги фуқаролар уруши даврида қамоқхоналар ва ҳарбий шифохоналарда вафот этган аскарлар ҳамда маҳбуслар дафн этилган.

Сурия гвардияси собиқ зобитининг сўзларига кўра, жасадларни кўчириш ғояси 2018 йилдан сўнг пайдо бўлган. Ўша пайтда бир неча йилдан бери шафқатсизлик ва оммавий қатағонларда айбланиб келаётган Башар Асад ўзининг халқаро имижини тиклашни мақсад қилган.

Гувоҳларнинг айтишича, 2019 йил февралидан 2021 йил апрелигача деярли ҳар ҳафта олти-саккизта юк машинаси Ал-Қутайфадаги оммавий қабрдан бир неча ўн километр узоқликдаги янги жойга жасад қолдиқларини ташиган. Reuters ўша жойда сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида узунлиги 20 дан 125 метргача бўлган камида 34 та хандақни аниқлаган. Шу сабабли бу ерда ўн минглаб одамлар дафн этилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 19:40 15.10.2025. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!