Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Барселона" юлдузи катта эҳтимол билан "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

"Барселона" юлдузи катта эҳтимол билан "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

"Барселона" ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо Испания терма жамоаси сафида мушакларидан олган жароҳати туфайли 3 ҳафтага яқин майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчининг Ла Лига 10-туридан ўрин олган "Реал"га қарши ўйинда (26 октябрь) майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Бундан ташқари, Ольмо Испания чемпионатида "Жирона"га қарши ўйинни (18 октябрь) ва Чемпионлар лигасида "Олимпиакос"га қарши баҳсни (21 октябрь) ўтказиб юбориши мумкин.

Ольмо жорий мавсум барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 23:19 10.10.2025. Ўқилди: 881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!