Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Барселона" юлдузи "эл-класико"га тайёр бўлади

"Барселона" юлдузи "эл-класико"га тайёр бўлади

"Барселона" ҳужумчиси Рафинья 26 октябр куни бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши ўйингача жароҳатидан тикланишга улгуради. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, сентябрь ойи охиридан буён сонининг икки бошли мушакларидан жароҳат олган бразилиялик футболчи соғайиб бормоқда. Буни пайшанба куни ўтказилган МРТ текшируви кўрсатди.

Қайд этилишича, Рафинья Чемпионлар лигасининг 21 октябр куни "Олимпиакос"га қарши ўйинида эртароқ ҳам майдонга тушиши мумкин, бироқ клуб ҳужумчини эҳтиёт қилмоқчи.

Жорий мавсумда каталонияликлар ҳужумчиси барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:50 16.10.2025. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!