Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Барселона" ёзда бошқа янги футболчи сотиб олмайди

"Барселона" ёзда бошқа янги футболчи сотиб олмайди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клубнинг трансфер режалари ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ёзда "кўк-анорранглилар" сафини "Эспаньол"дан 25 млн еврога сотиб олинган дарвозабон Жоан Гарсия ва "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган вингер Маркус Рэшфорд тўлдирди.

"Ўйлайманки, бу ёзда янги трансферлар бўлмайди. Бизда яхши таркиб бор ва мураббий иккинчи жамоа ўйинчиларини жалб қилмоқчи, шунинг учун ҳозирча янги битимларни кутмаяпмиз," - деди 2021 йилдан бери ўз лавозимида ишлаб келаётган Лапорта Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

16 август куни Испаниянинг амалдаги чемпионлари Ла Лиганинг янги ўйинини сафарда "Мальорка"га қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 13:42 26.07.2025. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!