"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави "кўк-анорранглилар"нинг "Реал" билан принципиал рақобати ҳақида фикр билдирди.
Испания чемпионатининг ўтган мавсумида каталонияликлар "қаймоқранглилар"ни 4 очкога ортда қолдириб, Ла Лига олтин медалларини қўлга киритганди.
"Улар хавотирда. Улар билан кечган тўртта ўйиндан тўрттасида ғалаба қозондик - бунақаси илгари ҳеч қачон бўлмаган. Ўтган мавсумда биз ажойиб ўйнадик, улар эса ҳеч нарса ютишмади," - деди хавбек.
Испанияликнинг сўзларига кўра, "Реал" мавсумлар оралиғида яхши футболчиларни қўлга киритган, шунинг учун ўтган йилгидан яхшироқ ўйнаши керак.