Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

«Барселона» ярим ҳимоячиси пул ишлаш учун Саудияга кетмоқчи

«Барселона» ярим ҳимоячиси пул ишлаш учун Саудияга кетмоқчи

«Барселона» таянч ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

«Diario AS» нашри берган маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи кўпроқ маблағ ишлаб олиш мақсадида Саудия клубларидан бирига ўтишга қарши эмас. Унинг режасига кўра, маълум вақт Саудия Арабистонида тўп суриб, сўнгра яна Европага қайтиш ҳисобланади.

Марк Касадо «Барселона» академияси тарбияланувчисидир. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «кўк-анорранглилар» сафида барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. «Transfermarkt» портали Касадонинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:45 12.02.2026. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!