Мен Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ядровий урушнинг олдини олиш орқали камида 10 миллион одамнинг ҳаётини сақлаб қолдим, дея баёнот берди Трамп.
Трампнинг бошқа баёнотлари:
- Ҳиндистон Россиядан нефт импорт қилишда давом этмоқда. Энди улар жуда кам нефт сотиб олишади. Улар сезиларли даражада камайтирдилар;
- Трамп Исроилнинг Ғарбий Соҳилни аннексия қилишини қўллаб-қувватламайди;
- Мен саккизта урушни ҳал қилдим. Уларнинг камида олтитаси савда тарифлари туфайли тўхтатилди. Мен: "Агар сиз бу урушни тўхтатмасангиз, мен тарифларни жорий қиламан - чунки мен одамларнинг ўлишини кўришни истамайман", дедим;
- Эрон ядровий қурол ёки ракеталарга эга бўлмайди;
- Исроил Бош вазири Нетаняху Эрон билан яхши келишувга эришишни хоҳламоқда.