Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳнинг оиласида жудолик юз берди

Муҳаммад Салоҳнинг оиласида жудолик юз берди

Миср ОАВларининг хабар беришича, 9 февраль куни эрталаб «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг бобоси вафот этган.

Аҳмад Абдел Азиз Ал Бамбининг ўлими ҳақидаги хабарни футболчининг амакиси ҳамда Муҳаммад Салоҳ номидаги ёшлар маркази раиси тасдиқлади. У чуқур қайғуда эканлигини билдириб, марҳумнинг ҳақига дуо қилишларини сўради.

Қайд этилишича, 33 ёшли ўйинчининг зич тақвим туфайли дафн маросимида иштирок этиши ҳозирча сўроқ остида турибди. «Ливерпуль» навбатдаги ўйинини 11 февраль куни АПЛ 26-тури доирасида «Сандерленд»га қарши ўтказади.

Киритилди: Бугун 17:34. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!