Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қуролдан фойдаланмоқда (видео)

Хорижлик фуқаролар Ўзбекистонда қуролдан фойдаланмоқда (видео)

Мазкур ҳолат, Тошкент вилояти ИИББ томонидан тезкор ўрганилиб, видеода кўриниш берган барча шахсларга аниқлик киритилган.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 январь куни, фуқаро Я.Ю. ўзига тегишли бўлган ов қуроли (ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси мавжуд)ни, Тошкент вилояти ҳудудида таниши (Қ.Х.)га фойдаланиш учун (қонунга хилоф равишда) берганлиги аниқланган.

Қуролни қўллаш жараёнида бирор инсон ёки ҳайвонларга зарар етмаган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 220-моддаси билан хужжатлар расмийлаштирилиб, ов қуроли ва ўқ-дорилари белгиланган тартибда вақтинча олиб қўйилди.

Олиб борилаётган текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиб, қўшимча ахборот берилади.

Киритилди: Бугун 09:37. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!