Депутат Умбетали Қидиралиев айнан қандай келишмовчилик ҳақида гап кетаётганини очиқламади.
“Тун бўйи юзага келган вазият ҳақида ўйладим. Ишончим комилки, улар ҳам мижжа қоқмаган. Мен улардан каттароқман, шу сабабли уларни келишмовчиликларни бартараф этишга чақиришни ўз зиммамга оламан...
Ҳар қандай ишда камчиликлар бўлади. Мен дўстларимни ислоҳотларни охиригача етказишга чақираман. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ватанпарвар ва халқ йўлида ҳамма нарсага тайёр. Жўқорғи Кенеш уларни якдиллик билан қўллаб-қувватлаши керак.”, деди у
Депутат Садир Жапаров сайланган президент, Қамчибек Ташиев эса “Қирғизистон қаҳрамони” эканини таъкидлади. Улар ҳамкорликда чегара масалаларини ҳал этгани, иқтисодиётни ровожлантиргани, сўнгги беш йил ичида "улкан ютуқларга" эришилганини билдирди.