"Барселона" Япониянинг "Виссел Кобе" клубига қарши ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинганини расман тасдиқлади. Учрашув 27 июль, якшанба куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ каталонияликлар Японияга боришдан бош тортишга қарор қилишди.
Клуб баёнотида айтилишича, ўйин ташкилотчилар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмагани сабабли бекор қилинган.
- "Барселона" вазиятдан афсусда ва Япониядаги кўп сонли мухлисларидан узр сўрайди, - дейилади расмий сайт хабарида.