Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Барселона" яна ўз стадионига қайта олмайдиган бўлди

"Барселона" яна ўз стадионига қайта олмайдиган бўлди

"Барселона" клуби расмий сайтида янгиланган "Камп Ноу" стадионидаги илк ўйиннинг кечиктирилгани ҳақида маълум қилди. Бунга қурилиш ишларига муниципал аралашувни тартибга солувчи қарор талаблари сабаб бўлган. Ушбу талаблар дастлабки рухсатномани олиш учун зарур жараёнларни якунлашга тўсқинлик қилган.

Дастлаб, "кўк-анорранглилар" 10 август куни "Камп Ноу"да Жоан Гампер кубоги учун ўйин ўтказиши режалаштирилган эди.

"Клуб барча талабларни бажариш мақсадида Барселона шаҳар кенгаши ва тегишли ҳокимият органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, стадиондан фойдаланишга қайтиш санасига оид ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида мухлисларни хабардор қилиб боради," - дейилади Каталония клуби баёнотида.

Киритилди: 22:58 18.07.2025. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!