Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Барселона" ва "Реал" ўртасида бу трансфер учун қаттиқ кураш бўлади

"Барселона" ва "Реал" ўртасида бу трансфер учун қаттиқ кураш бўлади

"Кристал Пэлас" марказий ҳимоячиси Марк Гехи "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш доирасида бўлиб турибди. Ла Лиганинг ҳар икки гранди келаси йилнинг январь ойида инглизни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Transfer News Live Sun Sport нашрига таяниб. Январь ойидан бошлаб "бургутлар" сардори исталган хорижий клуб билан шартнома олдидан келишув тузиш ҳуқуқига эга бўлади, бундан "кўк-анорранглилар" ва "қаймоқранглилар" фойдаланиб кўриши мумкин.

Ёзда Марк Гехи "Ливерпуль" билан шартнома имзолашга яқин эди, бироқ келишув сўнгги паллада барбод бўлди. 25 ёшли футболчига "Бавария" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 09:58 04.09.2025. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!