"Барселона" ўзининг расмий сайтида баёнот билан чиқди. Бу дарвозабон Марк-Андре тер Штегенга тегишли бўлиб, у мавсумолди йиғинлари аввалида бел оғриғини ҳис қилган эди.
"Барселона" баёнотида айтилишича, 33 ёшли тер Штеген Бордо шаҳрида муваффақиятли операция қилинган. Немис тикланишининг аниқ муддатлари айтилмаган - улар жараённинг боришига боғлиқ бўлади.
Аввалроқ, операциядан олдин тер Штеген унинг тикланиши тахминан уч ой давом этишини айтган эди.
Ёзда Марк-Андре тер Штеген "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ханс-Дитер Флик немисга биринчи рақамли дарвозабон сифатида умид қилмаяпти.