Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

"Барселона" сардори билан хайрлашмоқчи

"Барселона" сардори билан хайрлашмоқчи

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Марк-Андре тер Штегеннинг сотилишига қаршилик қилмасликка қарор қилди.

Қайд этилишича, дарвозабон билан хайрлашиш қарори унинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ.

Мураббийга ҳамюртининг мавсум охиридаги хатти-ҳаракатлари, шунингдек, Чемпионлар лигасида "Интер"га қарши жавоб ўйинида бошланғич таркибга киришга ҳаракат қилиш учун спорт директори Декка қўнғироқ қилгани ёқмаган. Дарвозабоннинг немис матбуотига берган интервьюсида ўйнашга тайёрлиги ҳақидаги оммавий баёноти ҳам, бутун жамоа Миланда тикланганидан кейин Барселонада қолиш ва ёлғиз машғулот ўтказиш қарори ҳам эътиборга олинмади.

Немис кипери сентябрь ойида жароҳат олди. Аввалроқ, тер Штегенга "Ал Ҳилол" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 18:21 07.06.2025. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!