Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Барселона" раҳбари Ямал ҳақида муҳим баёнот берди

"Барселона" раҳбари Ямал ҳақида муҳим баёнот берди

17 ёшли вингер Ламин Ямал "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда “кўк-анорранглилар” президенти Жоан Лапорта маълум қилди.

"Ямалда ақл бовар қилмайдиган футбол иқтидори бор, у "Барселона"да ўзини ажойиб ҳис қилмоқда. У билан янги шартнома имзолаш деярли келишиб олинди, бу расман тасдиқланиши керак. Клубимиз футболчиларга қўшган ҳиссаси учун яхши маош тўлайди", - дейди клуб раҳбари.

Жорий мавсумда Ламин "кўк-анорранглилар"нинг 53та ўйинида иштирок этиб, 17та гол урди ва 25та голга ассистентлик қилди. Футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.

Киритилди: 15:06 18.05.2025. Ўқилди: 711 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!