«Барселона» раҳбарияти таркибидаги оппозицион гуруҳлар президент Жоан Лапорта ва унинг директорлар кенгашини зудлик билан истеъфога чиқишга чақирди. Тегишли баёнот клуб билан боғлиқ 10 та гуруҳ, платформалар ва уюшмалар томонидан эълон қилинди.
Бу талабнинг бошида клуб президентлигига номзодлар — Виктор Фонт ва Жоан Кампруби турибди. Агар Лапорта уларнинг талабларини қабул қилишдан бош тортса, мухолифат президентга нисбатан ишончсизлик вотумини қабул қилиши мумкин.
Бундай қарорнинг асосий сабабларидан бири — клубнинг яримҳимоячи Дани Олмо ва ҳужумчи Пау Викторни рўйхатдан ўтказа олмаганидир.