Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Барселона"нинг трансфер режалари маълум

"Барселона"нинг трансфер режалари маълум

"Барселона" ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар бир қатор футболчилар билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

Яқинда Каталония клуби президенти Жоан Лапорта бошқа харидлар бўлмаслигини, жамоа сафини кимдир тарк этиши аниқлигини айтди. "Газета.Ру"нинг Diario Sport нашрига таяниб хабар беришича, "Барселона" ёз охиригача камида иккита сотув трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда. Спорт директори Деку аллақачон чиқувчи битимлар устида ишламоқда.

Жорий трансферлар даврида "кўк-анорранглилар" ҳужумчи Пау Виктор ("Брага"), чап қанот ҳимоячиси Алекс Валье ("Комо") ва ярим ҳимоячи Пабло Торре ("Мальорка") ни сотиб юборди, шунингдек, вингер Ансу Фатини ("Монако") ижарага берди.

Киритилди: 09:49 28.07.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!