Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Барселона" мухлислари ўтирган автобус Чемпионлар лигаси ўйини олдидан ёниб кетди

"Барселона" мухлислари ўтирган автобус Чемпионлар лигаси ўйини олдидан ёниб кетди

Бельгияда "Барселона" мухлисларини Чемпионлар лигаси ўйини учун "Брюгге" стадионига олиб кетаётган автобус ёниб кетди, деб ёзади As.

Мухлислар ёнаётган транспорт воситасини ўз вақтида тарк этишга муваффақ бўлган, жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Қайд этилишича, ёнғинга пиротехника воситалари сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Турнирнинг умумий босқичидаги учта турда "Брюгге" 3 очко, "Барселона" 6 очко жамғарган.

Киритилди: 04:18 06.11.2025. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!