Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Барселона» машҳур ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин

«Барселона» машҳур ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин

Туриннинг "Ювентус" клубига тегишли бўлган сербиялик марказий ҳужумчи Душан Влахович ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Transfer News Live хабарига кўра, ҳужумчида Испания чемпионатининг топ-клубларидан бирига ўтиш варианти бор. Душан трансферига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Кекса синьора" эса ўз навбатида футболчи билан хайрлашишга тайёр.

25 ёшли голеадорнинг Италия клуби билан шартномаси келаси йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Transfermarkt портали экспертлари Влаховичнинг бозор нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 21:53 17.08.2025. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!