Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Барселона" Левандовскини қанча вақтга йўқотгани маълум бўлди

"Барселона" Левандовскини қанча вақтга йўқотгани маълум бўлди

"Барселона" форварди Роберт Левандовскининг тикланиш муддати ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

Аввалроқ, Каталония клуби польякнинг тизза ости пайидан жароҳат олганини маълум қилганди. Жароҳат туфайли ҳужумчи жорий ойнинг охиригача жамоага ёрдам бера олмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Аммо журналист Томаш Влодарчикнинг таъкидлашича, 36 ёшли Левандовски Испания чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Леванте"га қарши 23 август кунги ўйинга қадар майдонга қайтишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 1-турда "Мальорка" меҳмони бўлади (16 август). Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 22:30 да янграши керак.

Киритилди: 23:17 09.08.2025. Ўқилди: 998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!