Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Барселона» Ла Лига тарихида барча 19 та уй учрашувида ғалаба қозонган илк жамоага айланди

«Барселона» Ла Лига тарихида барча 19 та уй учрашувида ғалаба қозонган илк жамоага айланди

Каталониянинг «Барселона» клуби Испания Ла Лигаси тарихида мавсум давомида ўз майдонидаги барча учрашувларда ғалаба қозонган илк жамоага айланди. 2025/2026 йилги мавсумнинг сўнгги уй ўйинида, 37-тур доирасида «кўк-анорранглилар» «Бетис»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Жамоалар Барселона шаҳридаги «Спотифай Камп Ноу» стадионида майдонга тушишди.

Бунга қадар Испания Ла Лигасида ҳеч бир жамоа мавсумни уй учрашувларида очко йўқотмасдан якунламаган эди.

«Барселона» 2025/2026 йилги Ла Лига мавсумида жами бир дуранг ва бешта мағлубият қайд этган. Уларнинг барчаси сафар ўйинларига тўғри келган.

Испания — Ла Лига. 37-тур
2026 йил 17 май, якшанба. 22:15
«Барселона» — «Бетис» 3:1
Голлар: Рафинья 28, 62; Жоау Канселу 74 — Иско 69 (пенальти)

Киритилди: Бугун 13:41. Ўқилди: 170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!