«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «эл-класико» арафасида жамоаси «Реал Мадрид»ни йирик ҳисобда мағлуб этиши эҳтимолини инкор этмади. Учрашув 26 октябрь, якшанба куни Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.
— Қайси жамоага гол урганинг сени кўпроқ хурсанд қилади — “Реал”га ёки “Порсинос”га (Испания медиалигаси жамоаси)?
— Мен “Реал” дарвозасига бир неча бор гол урганман.
— Якшанба куни “Бернабеу”да ҳам гол урасанми?
— Сўнгги сафар у ерда 4:0 ҳисобида ютгандик.
— Демак, сен бу сафар ҳам 4:0 бўлади деб ўйлаяпсан?
— Мен бундай демадим, лекин бу мумкин, — деди Ямал Kings League турнирига бағишланган трансляция пайтида.
Испания — Примера. 10-тур
26 октябрь 2025 йил, якшанба. 20:15 (МСК)
«Реал Мадрид» — «Барселона»