Испаниянинг "Барселона" клуби "Виссел Кобе"га қарши ўйин трансляцияси билан боғлиқ муаммолар учун узр сўради.
Каталонияликлар меҳмондаги ўртоқлик ўйинида Япония жамоасини мағлуб этишди (3:1).
"Барселона"нинг стриминг платформалари турли саҳифалар томонидан "Виссел Кобе"га қарши мавсумолди ўйинининг жонли трансляциясини тўхтатишга уринган кенг кўламли ҳужумга учради. Сўровлар кўчкиси натижасида тизим тегишли хавфсизлик механизмларини фаоллаштирди, бу эса веб-сайт ва Culers иловасидаги трансляцияга таъсир қилди.
"Биз дарҳол унинг трансляциясини кафолатлаш учун клубнинг YouTube-платформасида ўйинга бепул киришни таъминлашга қарор қилдик. Клуб юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва жабрланганларнинг барчаси билан боғланади", — дейилади "кўк-анорранглилар" расмий сайтида.