"Барселона" Халқаро ўртоқлик учрашувида "Тэгу" билан куч синашди ва йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Каталонияликлар сафида Гави (21, 45+2) дубль қайд этди, Роберт Левандовски (27), Тони Фернандес (54) ва Маркус Рэшфорд (65) биттадан гол урди.
"Кўк-анорранглилар" навбатдаги ўйинини 11 август куни "Комо"га қарши ўтказади.