"Барселона" молиявий фэйр-плей масалаларида олдинга силжиганидан сўнг яқин бир неча соат ичида ярим ҳимоячи Даниэль Ольмо ва ҳужумчи Пау Викторни рўйхатдан ўтказишга умид қилмоқда.
Бу ҳақда Sport.es нашри Каталония клубидаги манбаларга асосланиб хабар берди.
Клубнинг таъкидлашича, "Камп Ноу"даги VIP-ўриндиқларни сотиш бўйича келишув аллақачон аккредитациядан ўтган. Бу Ла Лига талабларини қондириш учун катта иқтисодий даромад келтиради.