Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди

«Барселона» футболчиси январь ойида клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда — сабаби маълум бўлди

“Барселона” ҳимоячиси Алехандро Бальде қишки трансфер ойнасида Каталония клубини тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Sport.es нашри хабар беришича, футболчи бош мураббий Ханс-Дитер Флик қўл остида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози. Испаниялик ҳимоячи жорий мавсумда жамоанинг 10 та учрашувида атиги 12 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Флик ҳимоянинг чап қанотида Жоау Канселу ва Хави Эспартадан фойдаланишни афзал кўрмоқда. Юзага келган вазият сабабли Бальде ўз агенти Жорже Мендеш билан клубдан кетиш эҳтимолини муҳокама қилиб бўлган.

Бальде 2022 йилнинг ёзидан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Ҳимоячининг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 23:38 15.10.2026. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!