Ярим ҳимоячи Фермин Лопес қишки трансфер ойнасида Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин эди. Испаниянинг «Sport» нашри ўз саҳифаларида хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" Лопес учун 70 миллион евро тўлашга тайёр эди. Бироқ 21 ёшли футболчи трансфердан бош тортди.
Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" ўтган йили ҳам Лопесга қизиқиш билдирган, бироқ ўшанда ҳам рад этилганди. Футболчи "Барселона"да ўйнашни давом эттирмоқчи.
2024/2025 йилги мавсумда Фермин Лопес "Барселона" сафида 24 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва жамоадошларига 5 та голли узатмани амалга оширди.