Марказий ҳимоячи Клеман Лангленинг "Барселона" билан шартномаси тез орада бекор қилинади.
29 ёшли футболчи ўтган мавсумни "Атлетико"да ижара асосида ўтказди - "матрасчилар" франциялик футболчини сотиб олишмади, аммо уни ўз сафларида сақлаб қолишлари мумкин. Журналист Луис Рохонинг ёзишича, Ленгле "Барселона" билан шартномани бекор қилишга жуда яқин турибди. Футболчи эркин агентга айланади, шундан сўнг ҳеч қандай тўсиқларсиз мадридликлар сафини доимий равишда тўлдириши мумкин бўлади.
Клеман Лангленинг "Барселона"даги ҳозирги маоши - бир мавсум учун 16 млн евро. Марказий ҳимоячи бу сумманинг бир қисмидан воз кечади, аммо каталонияликлар келишув бекор қилинишидан олдин барибир унга товон пули тўлаши керак бўлади.