Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

“Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

“Барселона” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида ҳужумчи Ферран Торресни жамоада олиб қолишга қатъий қарор қилган. Каталонияликлар футболчи учун “Тоттенҳэм” ва “Ньюкасл” клубларидан келган 50 миллион евролик иккита таклифни рад этди. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Испания терма жамоаси аъзоси ўтган мавсумдаги самарали ўйинлари орқали бош мураббий Ҳанси Фликнинг ишончини қозонди ва ҳозирда асосий таркибнинг ажралмас қисми сифатида кўрилмоқда. Клуб президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку “асосий таркиб ўйинчиларини қўйиб юбормаймиз”, деган қатъий позицияни ушлаб турибди.

Ферран Торреснинг ўзи ҳам “Барселона”да қолишни истамоқда ва шартномасини узайтиришга тайёр эканлигини билдирган. Клуб ҳужумчини узоқ муддатли режаларининг муҳим қисми сифатида кўриб, унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Ферран Торрес аввалроқ “Манчестер Сити” сафида бир ярим мавсум тўп сурган.

Торрес ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 45 ўйинда майдонга тушиб, 19 гол ва 7 голли узатма муаллифига айланган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.

Киритилди: 23:28 09.08.2025. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!