2025/2026 йилги аёллар Чемпионлар лигаси финал баҳси якунланди. Унда Испаниянинг «Барселона» ҳамда Франциянинг «Лион» жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Учрашув "Уллевол" стадионида бўлиб ўтди. Ўйин каталонияликларининг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Учинчи бўлимда «кўк-анорранглилар» сафидаги польшалик ҳужумчи Эва Пайор 55-дақиқада ҳисобни очди. 69-дақиқада эса у дубль муаллифига айланди.
90-дақиқада Сальма Паральюэло ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувнинг 90+3-дақиқасида у ўзининг иккинчи голини киритди.
Мусобақанинг аввалги босқичларида «Барселона» умумий 12:2 ҳисобида «Реал Мадрид»ни ҳамда «Бавария»ни (5:3) мағлуб этган эди.
«Лион» эса финалгача Германиянинг «Вольфсбург» жамоаси (4:1) ва Лондоннинг «Арсенал» клуби (4:3)дан устун келганди.
Ўтган йилги финал 2025 йил 24 май куни Лиссабонда бўлиб ўтганди. Ўшанда Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Барселона»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Ягона голга иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасида Стина Блакстениус муаллифлик қилган эди.