Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Барселона" 2001 йилдан буён Ла Лигада бу ишни уддалаган илк жамоа бўлди

A A A
"Барселона" 2001 йилдан буён Ла Лигада бу ишни уддалаган илк жамоа бўлди

Каталониянинг “Барселона” клуби Испания чемпионатининг 6-тури доирасидаги ўйинда ақл бовар қилмайдиган камбэкни амалга оширди – 80-дақиқада ҳам “Сельта”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган каталонияликлар ўйин якунига қадар 3 та гол уриб, ғалаба қозонишди.

Бундай воқеа Испания чемпионатида жуда узоқ вақтдан бери содир бўлмаган - тўғрироғи, 2001 йилнинг ноябрь ойидан бери. Ўшанда "Атлетик Бильбао" ҳам "Сельта"га қарши ўйинда ҳам 0:2 ни сўнгги 10 дақиқаликда 3:2 га ўзгартирганди.

Ла Лиганинг навбатдаги турида каталониялик "Барселона" "Мальорка" билан тўқнашади. Баҳс 26 сентябрь тунда бўлади.

Киритилди: 10:19 25.09.2023. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!